Биринчи давранинг сўнги турида мухлис жамғариш борасида "Динамо" "Олмалиқ"дан ортда қолди

Хабарингиз бор, 24-25 июнь кунлари Олий лига 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди. 

Биринчи давранинг сўнги тур учрашувлари ҳам бир қатор кутилмаган натижаларга бой бўлди. Турнинг илк учрашувида "Пахтакор" ЖАР стадионида "Обод"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. "Бунёдкор" эса ўз майдонида амалдаги чемпион, "Локомотив"ни 1: ҳисобида енгишни уддалай билди. Яна бир учрашувда 18 йилдан буён Қаршида ғалаба қозона олмаган "Навбаҳор" ўзининг  "анъанаси"га содиқ қолди,  "Насаф" - "Навбаҳор" 4:0.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур баҳларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

Ушбу турда стадионларимизга ташриф буюрган мухлислар сони ўтган турдагига нисбатан сал кам икки баробар кам бўлди. Яъни биринчи давранинг сўнги турига жами 18,548 мухлис ташриф буюрди. Бу эса ҳар бир ўйинга 3,414 томошабин келди дегани.

Турнинг энг мухлисбоб ўйини сифатида "Олмалиқ" - "Қўқон-1912" жамоалари баҳсини кўрсатишимиз мумкин. Сабаби ушбу учрашвни 4,221 томошабин бевосита стадиондан кўрди.  "Динамо" ҳамда "Машъал" жамоалари ўртасидаги учрашувга 4061 мухлис ташриф буюрди. Мухлислар жамғариш борасидаги рейтингнинг қуйи қисмида "Бунёдкор" ва "Нефтчи" жамоалари банд етиб туришибди. 

Қуйида ушбу турдаги мухлилар ташрифи борасидаги статистикани эътиорингизга ҳавола этамиз:

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «КҚўқон-1912» (Қўқон) – 0:0. 4221 томошабин.

«Динамо» (Самарқанд) – «Машъал» (Мубораек) – 0:0. 4061 томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Навбаҳор» (Наманган) – 4:0. 2820 томошабин.

«Қизилқум» (Навоий) – «Шуртан» (Ғузор) – 2:0. 2505 томошабин.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бухоро» (Бухоро) – 1:2. 2112 томошабин.

«Обод» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) - -1:4. 1252 томошабин.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив»  (Тошкент) – 1:0. 818 томошабин.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Металлург» (Бекобод) – 0:2. 759 томошабин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!