Биринчи лига. "Цементчи"-"Орол". Превью

1 апрель,2017, 13:55 510

Биринчи лига.

"Цементчи" жамоаси  бугун 1-апрел куни Ўзбекистон Биринчилигидаги 1-тур доирасида уз уйида  Нукуснинг   "Орол"  жамоасини қабул қилади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Демак навбатдаги рақибимиз   Орол хакида! 

 "Орол"  жамоаси биринчи лигада иштирок этаетган энг кадимий жамоа хисобланади. "Орол" жамоаси ташкил этилганига бу йил нақд 40 йил бўлди! Жамоа илк бор 1976 йил "Амударья" Нукус номи билан ташкил этилган. Ушбу ном билан 1984 йилгача СССР 2-лигасида иштирок этган. Жамоа тарихига назар ташласак бир нечта номлар билан чемпионатда иштирок этганлигини кўриш мумкин.

1986-1989 Амударья Нукус
1990- Аралводстворець
1991-1999 Орол
2000-2006 Турон
2006-НОЗК
2007-2012 Жайхун Нукус
2012 йилдан Орол номи билан

Жамоа бу вакт оралиғида куйидаги лигаларда иштирок этган;

1976-1984 йилгача СССР 2-лига
1985-1991 йилларда СССР 1-лига иштирокчиси
1991 йилдан мустакил Узбекистон Республикасининг янги тузилган Олий лига бахсларида иштирок этди
1991-1994 Олий лига иштирокчиси
1995 йилдан 1999 йилгача биринчи лигада иштирок этиб
2000-2001 йил яна Олий лигада иштирок этиб,
2001 йилдан шу кунгача биринчи лигада иштирок этмоқда.

"Орол" жамоаси Ўз вақтида ўзбек футболига Бердак Алланиёзов, Неъматилло Қуттибоев, Азамат Алланиёзовларни, янги авлод вакилларидан Саламат Қуттибоев, Наврўз Алимов ва Ойбек Нурбоев каби иқтидорларни тарбиялаб берган. Жамоанинг бу шонли тарихига ўзининг катта хиссасини кўшган яна бири Ўрта авлод тарбияланувчиларидан бири бўлган Темур Турдиев олий лигамизнинг бир қатор клубларида тўп сурган. Бир неча йиллик танаффусдан кейин 2015 йилги мавсум бошида  ҳимоячи фаолиятини Орол клубида ўйновчи мураббий сифатида бошлади!

Бундан ташкари "Орол" жамоасида бир канча таникли футболчилар харакат килганлигини кўришимиз мумкин.

2011 йилда - Хозирда Эроннинг Переполис дарвозасини куриклаетган Миллий терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Александр Лобанов Орол (Жайхун) жамоасида харакатланган.

1988-1989 йй.  - 2002-2005 йилларда МТЖ ни бошкарган, хозирда Узбекистон-20 терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Хайдаров шу йиллари Орол (Жайхун) шарафини химоя килган.

"Орол" жамоаси билан  "Цементчи" жамоамиз кайта тузилгандан сунг 4 марта тўкнаш келишган барча учрашувларда жамоадошларимизни кули баланд келган. Туплар нисбати 18-3 бизни фойдамизга.
Барча учрашувлар биринчи лига бахслари доирасида утказилган;

15.09.15 Цементчи 6:1 Орол
02.10.15 Орол 1:2 Цементчи  
08.06.16 Орол 1:3 Цементчи
11-ноябр Цементчи 7:0 Орол

Демак узаро уйинларда  устунлик биз томонда!

Жамоа бош мураббийи- Темур Турдиев

“Орол”ни кўп йиллардан буён бошқариб келган Неъматулло Қуттибоев ўз аризасига биноан истеъфога чиқишга қарор қилганидн сўнг, клуб раҳбарияти унинг ўрнига Темур Турдиевни тайинлади. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмини “Бухоро”да ўтказган футболчи утган йилдан бошлаб “Орол”нинг натижаларига жавоб беради. Турдиев аслида Қуттибоевни жияни эканлигини кўпчилик яхши билмаса керак. Гарчи бошқаруви постига келган бўлсада, Темур ҳали бери бутсаларини михга илмоқчи эмас. Чунки у бу йил жамоада ўйновчи мураббий сифатида ҳам фаолият юритмоқда. Турдиевга илгари биринчи лигада тўпурарлик маҳорати билан танилган Мансур Абдуллаев кўмаклашмоқда. Иккиси ҳам ёш. Асосан маҳаллий футболчилардан ташкил топган “Орол” таркибида бу йил эътиборга молик ўзгаришлар юз берганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Демак якин соатлар ичида яна бир ажойиб учрашув гувохи буламиз!

Учрашув очилиш маросими соат 15:00 дан бошланади