Биринчи лига. 13-тур статистикаси

5 июнь, 15:36 539

Биринчи лига. 13-тур статистикаси

 

Кеча Биринчи лигада 13-тур учрашувлари ўтказилди. Тур доирасидан 8 та ўйин бўлиб ўтди ва бугун ушбу турнинг эътиборга молик статистикаларини сизларга ҳавола қиламиз.

Ўйинлар

•        13-турда жами 8 та ўйин бўлиб ўтди;

•        5 та учрашувда мезбон жамоалар ғалаба қозонди;

•        2 та ўйин дуранг билан ниҳоясига етди;

•        Фақатгина “НБУ-Осиё”(Тошкент) жамоаси сафарда ғалаба қозонишни уддалади.


“Сурхон” (Термиз”) – “Андижон” (Андижон) – 2:2

“Орол” (Нукус) – “НБУ-Осиё” (Тошкент) – 1:3

“Хоразм” (Урганч) – “Янгиер” (Янгиер) – 3:3

“Норин” (Ҳаққулобод) – “Зомин” (Зомин) – 3:0

“Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) – “Ғаллакор” (Ғаллаорол) – 6:1

“Нурафшон” (Бухоро) – “Хотира-79” (Уйчи) – 2:1

“Машъал-2” (Муборак) – “Локомотив-БФК” (Тошкент) – 7:0

“Насаф-2” (Қарши) – “Истиқлол” (Фарғона) – 3:1.


Голлар

•        8 та ўйинда жами 38 та гол қайд этилди;

•        Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4,75 та гол тўғри келади деганидир;

•        Мезбон жамоалар киритган голлари сони 27 тани ташкил этади;

•        Қолган 11 та гол эса меҳмонлар ҳисобига тўғри келади;

•        “Ёзёвон-Лочинлари” (Ёзёвон) жамоаси бу турда энг кўп гол урган жамоа бўлди – 7 та;

•        Аксинча, бу турда энг кўп ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган жамоа эса “Ғаллакор” (Ғаллаорол) жамоаси бўлди – 7 та;

•        Бу турда фақатгина Ҳаққулободнинг “Норин” хамда Муборакнинг “Машъал-2” жамоалари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга эришдилар;

•        13-турда 38 та гол киритилган бўлса, шуларнинг ярми биринчи, қолган ярми иккинчи бўлимда киритилди;

•        Энг тезкор гол Қаршининг “Насаф-2” хамда Фарғонанинг “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги ўйинда киритилди. Қаршиликлар футболчиси Д. Саидов ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ гол киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди;

•        Аксинча, тур давомида энг сўнгги дақиқада киритилган гол Бухоронинг “Нурафшон” ва Уйчининг “Хотира-79” жамоалари ўртасидаги ўйинда кузатилди. Мезбонлар футболчиси С. Ашуров ҳакам томонидан қўшиб берилган биринчи дақиқада гол киритди ва жамоасига 3 очко олиб берди;

•        Дубль қайд этганлар: С. Абдуллажонов (“НБУ-Осиё”), Б. Муртазаев (“Норин”), Б. Махтиралиев (“Ёзёвон-Лочинлари”), Ш. Убайдуллаев (“Машъал-2”) ва Д. Саидов (“Насаф-2).

•        “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси футболчиси З. Исмаилов бу турда хет-трикка эришган ягона футболчи бўлди;

•        Турда ҳакамлар 5 бор пенальти белгилашди. Шулардан 3 таси аниқ, 2 таси ноаниқ ижро этилди:

С. Абдуллажонов(“НБУ-Осиё”) – 2 та

А. Муротов(“Нурафшон”)

Б. Турабоев(“Хотира-79”) – ноаниқ

Д. Саидов(“Насаф-2”) – ноаниқ.

* Бу турда автогол қайд этилмади.


Интизом

•        Ўтказилган 8 та ўйинда ҳакамлар футболчиларга жами 29 та сариқ карточка кўрсатишди;

•        Ҳар ўйинга ўртача 3,6 та сариқ карточка тўғри келди;

•        Мезбон жамоалардан 14 нафар футболчи ҳакамлар томонидан огоҳлантирилган;

•        Қолган 15 та сариқ карточка эса меҳмон жамоа футболчилари томон кўрсатилган;

•        Биринчи бўлимда 9 нафар футболчи огоҳлантирилган бўлса, иккинчи таймда огоҳлантирилганлар сони нақд 20 тани ташкил этади;

•        Турнинг энг қўполликларга бой ўтган баҳси сифатида Термизнинг “Сурхон” хамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйинни кўрсатиш мумкин. 2:2 ҳисобида якунланган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида бирваракайига 8 футболчи майдондан четлатилган. Бундан ташқари ўйин давомида яна 6 футболчи огоҳлантирилганини айтиш жоиз.


Мухлислар

•        13-турнинг 8 та ўйинига жами 4829 нафар томошабин ташриф буюрди;

•        Бу ҳар бир ўйинга ўртача 603 та мухлис тушди деганидир;

•        Энг кўп мухлис Нукуснинг “Орол” жамоасининг уй учрашувига ташриф буюрди. 2119 нафар мухлис стадиондан туриб кузатган мазкур ўйинда мезбонлар Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасига имкониятни бой берди – 1:3;

•        Муборакда кечган “Машъал-2” хамда “Локомотив-БФК” жамоалари ўртасидаги ўйинга эса аксинча, энг кам мухлис кирган – 48 та.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“Сурхон”(Термиз” – “Андижон”(Андижон) – 1069 томошабин

“Орол”(Нукус) – “НБУ-Осиё”(Тошкент) – 2119 томошабин

“Хоразм”(Урганч) – “Янгиер”(Янгиер) – 735 томошабин

“Норин”(Ҳаққулобод) – “Зомин”(Зомин) – 390 томошабин

“Ёзёвон-Лочинлари”(Ёзёвон) – “Ғаллакор”(Ғаллаорол) – 242 томошабин

“Нурафшон”(Бухоро) – “Хотира-79”(Уйчи) – 123 томошабин

“Машъал-2”(Муборак) – “Локомотив-БФК”(Тошкент) – 48 томошабин

“Насаф-2”(Қарши) – “Истиқлол”(Фарғона) – 94 томошабин.


13-турдан сўнг турнир жадвали


Остонамиздаги учрашувлар

14-тур. 7 июнь(чоршанба)

“Орол” – “Янгиер”

“Хоразм” – “НБУ-Осиё”

“Норин” – “Ғаллакор”

“Ёзёвон-Лочинлари” – “Зомин”

“Нурафшон” – “Локомотив-БФК”

“Машъал-2” – “Хотира-79”

“Насаф-2” – “Андижон”

“Сурхон” – “Истиқлол”

“УзДонгЖу” – “Сементчи”.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.