Биринчи лига. "Андижон" ўз таркибини "Бунёдкор" ўйинчиси билан тўлдириб олди

30 март,2017, 17:31 506

Биринчи лига.

Ушбу ҳафтада биринчи лига карвони йўлга чиқади.

Трансфер ойнасининг сўнгги кунлари ўтиб бораётганида “Андижон” ўз сафига яна бир иқтидорли футболчини қўшиб олди. Асли эронлик бўлган лекин бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган Кемран Нажафалиев “бургутлар” аъзосига айланди. 18 ёшли футболчи ўткан мавсум “Бунёдкор” ёшлар жамоасида харакат қилганди. Кемранни

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг рўйхатидан ўтказиш учун айни дамда хужжатлар расмийлаштирилмоқда.