Биринчи лига: Андижон шаҳри дербиси олдидан қизиқарли фактлар ва рақамлар

Хабарингиз бор, бугун футбол бўйича мамлакат Биринчи лигасининг 5-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Эътиборлиси, мухлислар бугун Андижонда маҳаллий "УзДонгЖу" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги кичик дерби гувоҳи бўлишлари мумкин. Келинг ушбу баҳс олдидан учрашувга таалуқли бир нечта қизиқарли маълумотлар ва фактлар билан танишиб чиқамиз.

Ушбу жамоалар сўнгги бор 2008 йилда Олий лига доирасида 2 марта тўқнаш келишган. Бугунги кунда "Андижон" мураббийлар штабида фаолият юритаётган Расул Раҳмонов ва Бекзод Турғунов 2008 йили айнан "УзДонгЖу" либосида "Андижон"га қарши ўйнаган эди. Орадан салкам 10 йил ўтиб ушбу футболчилар "Андижон" жамоаси таркибида мураббий сифатида "УзДонгЖу"га қарши ўйнайди деб ким ҳам ўйлабди дейсиз. 

Собиқ ҳимоячи Раҳим Қодиров ўша мавсум "УзДонгЖу"дан "Андижон"га кўчиб ўтган ва
биринчи даврадаги дербида айнан "Раҳим Терри"нинг голи "Андижон"га ғалаба келтирган эди.

25.05.2008 йил

Олий лига 11 тур.

“УзДонгЖу” – “Андижон” - 0:1 (0:0)

Андижон. “Баркамол авлод” стадиони. 5325 томошабин. 

Ҳакам: Равшан Эрматов - 8,8

Гол: Раҳим Қодиров, 90+1.

“УзДонгЖу”:  Акмал Чориев, (Бекзод Турғунов, 82), Денис Азизов, Аброр Солиохунов, Расул Раҳмонов, Аҳрор Иминов, Шохруҳ Юлдашев (Ислом Аҳмедов, 54), Мирзоҳид Ғофуров, Вадим Любинский, Азизулло Маҳмудов, Жамолиддин Раҳматуллаев (Фарҳод Мусаев, 39), Элёр Раҳматуллаев.

“Андижон”: Юрий Цой, Азамат Исаев, Раҳим Қодиров, Рустам Қурбонбоев, Мирзакамол Камолов, Мухтор Фозилов (Исроил Турсунов, 73), Зураб Замсашвили (Баҳром Абдураҳимов, 30), Тенгиз Кобиашвили (Иброҳим Отахонов, 29), Игорь Таран, Артурас Фоменко, Ильдар Юлдашев.

Огоҳлантиришлар: Азамат Исаев, 41. Аҳрор Иминов, 58.

Четлатиш: Игорь Таран, 32.

-------------------------------------------------------------------------------------

13.09.2008 йил

Олий лига 20 тур.

“Андижон” – “УзДонгЖу” - 4:0 (3:0).

Андижон. “Баркамол авлод”стадиони 2854 томошабин. 

Ҳакам: Рустам Саидов - 9,6.

Голлар: Мирзакамол Камолов, 11. Мирзакамол Камолов, 18. Леван Мдивнишвили, 42. Асқар Жадигеров, 88.

“Андижон”: Жасур Нарзиқулов, Азамат Исаев, Маъсуд Тоиров (Ильдар Юлдашев, 46), Раҳим Қодиров, Асқар Жадигеров, Мирзакамол Камолов, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Мухтор Фозилов (Дониёр Ҳамидуллаев, 85), Зураб Замсашвили, Тенгиз Кобиашвили, Леван Мдивнишвили (Игорь Таран, 66).

“УзДонгЖу”: Артём Петросян (Бекзод Турғунов, 46), Азизулло Маҳмудов, Леван Беруашвили, Денис Азизов, Аброр Солиохунов, Зураб Авалиани (Шохруҳ Юлдашев, 46), Флюр Жаппаров, Расул Раҳмонов,  Исроил Турсунов (Элёр Раҳматуллаев, 29), Мирзоҳид Ғофуров, Вадим Любинский.

Огоҳлантиришлар: Леван Мдивнишвили, 33. Азизулло Маҳмудов, 34. Мирзоҳид Ғофуров, 75.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!