Биринчи лига: "Голлар шоуси" да "Сурхон" мағлуб бўлди

 

Бугун Республикамизнинг бир қатор шаҳарларида футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати биринчи лига жамоалари навбатдаги 31-тур учрашувларида майдонга тушишдилар. Хусусан Термиздаги "Алпомиш" ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда "Сурхон" жамоаси Муборакнинг "Машъал-2" жамоаси қабул қилди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувнинг 6 дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобчи очишдилар. Химоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган Муни Мирмухсин учрашувда ҳисобни очди 0-1. Орадан хеч қанча вақт ўтмасдан аниқроғи 9 дақиқада Ражабов Миржалол яна бир бор ҳимоячилар ҳатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни 0-2 етказди. Чап қанот ҳимоясида харакат қилган легионер Владислав Павленко ушбу чизиқда жуда суст харакат қилди. Сурхон жамоасининг чап қанот ҳимоячиси хисобланган Акбар Муродов сариқ карточкалари сони 4 тага етганлиги сабабли ушбу учрашувни ўтказиб юборишга мажбур эди ва унинг жойи бугун жуда билинди.

39 дақиқада ҳисоб яна ўзгарди. Нажмиддин Нормуродов билан якамма-якка курашда устунликка эришган Шахзод Убайдуллаев Акром Ходжаев билан бирга - бир вазиятдан унумли фойдаланиб хисобни 0-3 етказди.

Орадан 1 дақиқа ўтар - ўтмас Нуриддин Ҳасановга нисбатан "Машъал" футболчиси қўполлик ишлатди ва хакам 11-метрлик жарима зарбаси белгилади. Жонибек Кучимов пеналтини аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди 1-3.

Биринчи бўлим ушбу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошланишида хакам яна 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Бу сафар Жонибек зарбани ноаниқ амалга оширди ва ҳисоб ўзгармай қолди.

Учрашувнинг 58 дақиқасида Шахзод Убайдуллаев ўзининг дублини нишонлади. Бу сафар у 11-метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди 1-4.

Учрашунинг 77 ва 86 дақиқаларида Санжар Баратов ўзининг дублини нишонлади ва хисоб 3-4 га етди.

Учрашувда жуда кўп тўҳталишлар бўлганлиги сабабли учрашув хаками иккинчи бўлимга 7-дақиқа қўшиб берди лекин афсуски бу дақиқаларда "Сурхон" жамоаси хар қанча харакат қилмасин ҳисобни тенглаштира олмади.

Драмматик тарзда кечган учрашувда "Машъал-2" футболчилари ғалаба қозондилар.

Учрашувнинг энг яхши футболчилари "Сурхон" жамоасидан Санжар Баратов бўлган бўлса, "Машъал-2" таркибида Шахзодбек Убайдуллаевлар бўлдилар.

Биринчи лига 31-тур.

12.10.2017.

"Сурхон" (Термиз) - "Машъал -2" (Муборак) 3:4

Ҳакамлар: И. Худайдатов (Тошкент), С. Улфатов (Тошкент вил.), С. Нишонбоев (Тошкент)

Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент)

Голлар: Юсупов Мунимирмухсин 6, Ражабов Миржалол 9, Шахзод Убайдуллаев 39, 58, Жонибек Кучимов 41, Санжар Баратов 77, 86

"Сурхон": 35. Акром Ходжаев4. Миржалол Курбонов 5.Нажмиддин Нормуродов 6. Нуриддин Хасанов 7. Азизбек Усмонов 8. Фаррух Хайдаров 9. Низомжон Норов 17. Санжар Баратов 19. Владислав Павленко 21. Акмал Абдурахмонов 77. Жонибек Кучимов

Захира: 1. Руслан Матниязов 18. Сардор Арабов 47. Ислом Пуладов 27. Улугбек Маманоров 22. Тимур Мамадалиев

"Машъал-2": 40. Тухтабоев Достонбек 5. Тогаев Шахзод 7. Юсупов Мунимирмухсин 8. Иноятов Ахроржон 10. Убайдуллаев Шахзодбек 16. Холмуродов Холмурод 20. Рустамов Суннатило 47. Ражабов Миржалол 55. Тошпулатов Мухаммад 70. Назаров Ёдгор 90. Абдураимов Шахбоз

Захира: 1. Зиявуддинов Шухратбек 9. Акромов Зафарбек 17. Эгамбердиев Мирзохид 24. Ризвонов Мухиддин 26. Фархадов Бобурбек

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!