Биринчи лига. Ильдар Сакаев "Цементчи"да иш бошлади

13 март,2017, 09:15 434

Биринчи лига. Ильдар Сакаев

Таниқли мураббий Ильдар Сакаев ўткан мавсумнинг иккинчи ярмидан охирига қадар «Андижон»да техник-директор сифатида ишлаганди. Кейинчалик «бургутлар»да раҳбарият ўзгаргач, Сакаев ҳам ўз-ўзидан истеъфога чиқди. Аммо Ильдар Усманович кўп вақт ишсиз қолгани йўқ.

Олинган маълумотларга қараганда, Сакаев яқинда «Цементчи» билан келишувга эришган ва айни дамда мутахассис жамоа мураббийлар штабида маслаҳатчи сифатида иш олиб бормоқда. 

Айтишларича, Сакаев терма жамоалар марказида селекционер мураббий сифатида ҳам ишлаб келади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.