Биринчи лига. "Истиқлол" бош мураббийсиз қолди

14 май, 14:49 284

Биринчи лига.

Биринчи лига жамоалари ичида иккинчи истеъфо юз берди.

Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси бош мураббийи Наил Губанов клуб рахбарияти томонидан истеъфога чиқарилди. Бунга сабаб қилиб жамоанинг натижалари кўрсатилган. 

"Истиқлол" жамоаси бу йил Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган эди. Клуб рахбарияти биринчи йилни ўзидаёқ Олий лигага йўлланма олишни мақсад қилган кўринади. 

Хозирча жамоани ким бошқариши номаълум. Жамоа бугун "Ёзёвон-Лочинлари" га қарши навбатдаги турни ўтказади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.