Биринчи лига. "Истиқлол" сафида янги ўйинчилар кўрикдан ўтишмоқда

Биринчи лига дебютанти Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси ўз таркибини кучайтишда давом этмоқда. 

Аввалги мавсумларда "Цементчи" жамоасида фаолият олиб борган тажрибали ўйинчилар Абдухолиқ Қурбонов ва Жўрабек Якубов хозирда "Истиқлол" жамоаси кўригида бўлиб туришибди. 

"Истиқлол" бош мураббийи Ноил Губанов янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида жамоани кучайтишда давом этмоқда. Жамоа таркибида Дониёр Усмонов, Шариф Мирзаев, Давлатбек Ёрбеков сингари тажрибали ўйинчиларни кўришимиз мумкин. Жамоа бу йил биринчи лига баҳсларида муносиб иштирок этишни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!