Биринчи лига. "Насаф-2" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

4 май,2017, 21:40 327

Биринчи лига.

Бугун Ўзбекистон Биринчилиги 8-тур учрашувида “Насаф-2” жамоамиз Ёзёвоннинг “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси билан куч синашди.

Учрашув қизиқарли ва муросасиз тарзда кечди. Дастлабки дақиқалардан майдонда ташаббусни ўз қўлига олган футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Аммо ўйинчиларимизда дарвозани ишғол қилишда совуққонлик етишмади. Ҳисоб ўзгармасдан қолаверди.

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси катта босим остида қолгани боис, хатога йўл қўйишди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Мақсадбек Ибрагимов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди – 1:0.

Бу голдан руҳланган жамоамиз футболчилари яна ҳужумларга зўр беришди. Меҳмонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлишди. Имкон бўлганда улар қарши ҳужумлар ташкил қилишди. Шундай давом этган учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз курашларга бой бўлди. Учрашувнинг 73-дақиқасида меҳмонлар вакили Исломжон Назиров ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1.

Ғалаба учун катта иштиёқ билан майдонга тушган футболчиларимиз бу ҳисобдан тушкунликка тушишмади. Аксинча катта куч  билан олдинга ташланишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари жуда ҳаяжонли кечди. Учрашувда тўхталишлар ҳам, огоҳлантиришлар ҳам бўлди.

Учрашув ҳаками ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берди. Бу дақиқаларда ўйин асосан меҳмонлар дарвозаси олдида кечди. Ўйиннинг сўнгги сониясида Самандар Шукруллаев ўзини кўрсатди. Жарима майдони яқинида тўпни қабул қилиб олган ушбу ўйинчимиз бироз олдинга бориб, ўткир бурчакдан дарвозага зарба йўллади. Бу зарбани дарвозабон Жасурбек Абдуллаев қайтара олмади – 2:1.  

Шундай қилиб, Нурали Султонов шогирдлари бўлмиш “Насаф-2” жамоамиз бу турда муваффақиятга эришди ва ўз ҳисобига қимматли уч очкони ёздириб қўйди.

Жамоамиз навбатдаги 9-тур учрашувини сафарда Нукуснинг “Орол” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 11 май куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Биринчилиги, 8-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Ёзёвон Лочинлари” (Ёзёвон) 2:1 (1:0)

04.05.2017. “Насаф” ФМ майдони. 17:00да

 

Бош ҳакам: Игорь Гормашев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Шавкатжон Файзиев (Жиззах), Феруз Достонов (Жиззах)-1т

Захира ҳаками:   Фирдавс Норсафаров (Қарши)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

 

Гол: Мақсадбек Ибрагимов (автогол), 24’-1:0, Самандар Шукруллаев, 90+3’-2:1 – Иcломжон Назиров, 73’-1:1

 

“Насаф-2”: 25.Абдувоҳид Неъматов, 5.Отабек Комилжонов, 8.Шохмалик Комилов (33.Алпомиш Миров 70), 10.Сардоржон Абдухолиқов (19.Амир Хошимов 64), 16.Наврўзжон Изатиллаев, 17.Достонбек Бердиқулов, 22.Элбек Отақулов, 27.Сардорбек Тўраев (24.Орифжон Муродов 65), 28.Ойбек Бозоров, 34.Илҳомжон Алижонов (с), 42.Самандар Шукруллаев.

Захира: 30.Амирбек Лутфуллаев, 9.Жамшид Абдуллаев, 18.Саъддам Тўхтаев, 20.Фаррух Абсаломов.

 

“Ёзёвон Лочинлари”: 12.Жасурбек Абдуллаев, 2.Азамжон Холматов, 4.Улуғбек Олимов, 6.Умиджон Хошимов (77.Садорбек Ахмадалиев 58), 7.Зохиджон Исмоилов (9.Исломжон Назиров 67), 10.Шахбоз Абдурахмонов, 11.Бекзод Махпиримов (с) (70.Атхам Ахмаджонов 75), 16.Мақсадбек Ибрагимов (8.Бунёд Абдуманнонов 32), 17.Жаҳонгир Дадабоев, 18.Ёқубжон Эралиев, 20.Отабек Махаммаджонов. 

Захира: 1.Баходиржон Йигиталиев, 14.Давронбек Холматов, 19.Шамил Маъмуржонов.

 

Огоҳлантириш: Ойбек Бозоров 70, Отабек Комилжонов 87, Наврўз Изатиллаев 89.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.