Биринчи лига. "Насаф-2" ўз майдонида дуранг ўйнади

23 июнь, 22:34 144

Биринчи лига.

Бугун “Насаф-2” жамоаси Ўзбекистон Биринчилиги 17-тур доирасидаги учрашувни “Зомин” жамоасига қарши ўтказди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув жуда қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечган бўлса, бўлим охирларига келиб жамоа майдонда кичик устунликка эга бўлди. Аммо бу ҳисобда акс этмади.

Иккинчи бўлимда "Насаф-2" рақибига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилди. Аммо кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар ниҳоясига етмасдан қолаверди.

Учрашувнинг 78-дақиқасида меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланган Соҳиб Абдуллаев, жарима майдончамизга яқин масофадан кутилмаганда дарвозага кучли зарба йўллади, тўп дарвоза тўридан жой олди – 0:1.

Бу годан сўнг ўйинчилар бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур бўлишди. Учрашувнинг 83-дақиқасига келиб, иккинчи таймда майдонга тушган Худоёрхон Сагдуллаев рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:1.

Ҳисоб тенглашгандан кейин ҳам футболчилар тиним билишмади. Афсуски улар ўзлари яратган кўплаб вазиятларни голга айлантира олишмади.

Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоаси “Зомин” билан дуранг натижани қайд этди.

 

Ўзбекистон Биринчилиги, 17-тур

 “Насаф-2” (Қарши) – “Зомин” (Зомин) 1:1 (0:0)

23.06.2017. “Насаф” ФМ майдони. 18:00да


Бош ҳакам: Дмитрий Клепиков (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Иброҳим Жўраев, Ҳусан Худойбердиев (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши)

Назоратчи: Андрей Тамбовцев (Тошкент).


 

Голлар: Худоёрхон Сагдуллаев, 83’-1:1 – Соҳиб Абдуллаев, 78’-0:1.

 

“Насаф-2”: 25.Абдувоҳид Неъматов, 5.Отабек Комилжонов, 6.Илҳомжон Алижонов (с), 10.Ойбек Бозоров (33.Абдулла Мияссаров 87), 14.Достонбек Бердиқулов, 15.Шахбоз Эркинов (38.Мухриддин Зоиров 46), 16.Наврўз Изатиллаев, 22.Мирзабек Жониқулов (8.Шохмалик Комилов 75), 32.Ориф Муродов (18.Амир Хошимов 60), 7.Жаҳонгир Халимов, 42.Самандар Шукруллаев (19.Худоёрхон Сагдуллаев 67).

Захира: 30.Амир Лутфуллаев, 27.Алпомиш Миров.

 

“Зомин”: 27.Отабек Садиев, 2.Дилмурод Икромов, 3.Бакир Муртазоев, 4.Элдор Каримов (с), 6.Бобуржон Уроқов (9.Лутфулла Файзуллаев 53), 7.Руҳиддин Абдирасулов (11.Муҳаммаджон Ҳамроқулов 58), 10.Даурбек Камолов, 14.Достонбек Тошматов, 15.Константин Боев, 17.Соҳиб Абдуллаев, 18.Суҳроб Раҳмонов.

Захира: 8.Жаҳонгир Ҳамроев,  21.Бекзод Жўраев.

 

Огоҳлантириш: Отабек Комилжонов 43 - Константин Боев 81.