Биринчи лига. "Норин" - "Ёзёвон-Лочинлари". ПРЕВЬЮ

Бугун Биринчи лига бахсларининг 3-турига старт берилади. Бунга кўра Хаққулободнинг “Норин” жамоаси ўз майдонида Ёзёвоннинг “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини қабул қилади.

Ўтган мавсумда иккала жамоа ўртасида бўлиб ўтган иккала учрашувда ҳам хаққулободликларнинг қўли баланд келган. “Норин” дастлаб сафарда майдонга тушишган. Ёзёвонда бўлиб ўтган учрашувда “Норин” жамоаси рақибларини 3:1 ҳисобида  мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган.

Хаққулободда бўлиб ўтган учрашувда эса “Норин” жамоаси рақиблари дарвозасига 6 та гол киритишга муваффақ бўлган.

«Норин» (Ҳаққулобод) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 6:1. 2216 томошабин.

Ҳакамлар: Д. Акмалов (Тошкент)- 8,5, А. Маражабов (Андижон) – 9,0, А. Жўрахонов (Андижон) – 8,3, А. Жабборов - 9

Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

Голлар: Ш. Ёқубжонов (2), Ш. Достонов (41, 73, 90+1), Р. Аъзамов (44), В. Абдумажидов (88) – Ш. Абдураҳмонов (71).

Огоҳлантиришлар: С. Сафаров (90) – Б. Абдуманнонов (2), А. Жўрабоев (62).

Бу йилги бахсларнинг дастлабки учрашуви “Норин” майдонида бўлиб ўтади. Барча мухлисларни қизиқарли ўтиши кутилаётган учрашувга таклиф этиб қоламиз.

«Норин» (Хаққулобод) - «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон)
Ҳакамлар: И. Худойдотов (Тошкент), А. Худойберганов (Тошкент), Д. Хуснутдинов (Тошкент)
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!