Биринчи лига. "Норин" жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда

Ўткан йили биринчи лигада 2-ўринни эгаллаб, элитада иштирок этиш учун плей-офф баҳсида иштирок этган “Норин” жорий мавсумга ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқда дейиш мумкин. Ҳаққулободликлар бўлажак чемпионатга мураббий Рустам Дўрмонов бошчилигида ҳозирлик кўрмоқда. Унга маҳаллий мураббий Файзулло Аҳмедов яқиндан ёрдам бермоқда. Жамоа куни-кеча сафарда “Андижон” билан синов-назорат ўйинида майдонга тушиб 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.  


Чемпионат стартига қадар мураббийлар таркибни ўз вақтида олий ва биринчи лигада ўйнаган футболчилар ҳисобига кучайтиришга харакат қилмоқда. Андижонликларга қарши баҳсда “Норин” сафида Фаррух Турдалиев, Жавлон Искандаров, Фарруҳ Нурлибоев, Достон Турсунзода, Мурод Тўйчибоев, Элёр Мўйдинов, Шукур Жумабоев, Элдор Эргашев, Сарвар Сафаров каби футболчилар харакат қилганига гувоҳ бўлдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!