Биринчи лига. "Норин" сафига янги ўйинчи келиб қўшилди

Бу йилги Биринчи лига баҳслари қизғин тусда ўтишини тахмин қилишимиз мумкин. Чунки жамоалар йилдан-йилга кучайиб боришмоқда.

Шу жумладан Хаққулободнинг “Норин” жамоаси ҳам ўз таркибига тажрибали ўйинчиларни жалб этишни бошлаб юборди. Жамоа бошқарувига Рустам Дўрмонов тайинланганидан сўнг таркиб сезиларли тарзда ўзгаришларга юз тутмоқда.

Куни кеча жамоа таркибига тажрибали дарвозабон Фарруҳ Турдалиев келиб қўшилган. Бунгача дарвозабон “Андижон” сафида кўрикдан ўтаётган эди. Томонлар келишувга эришсалар, Турдалиев бу йилги мавсумни “Норин” сафида ўтказишга яқин турибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!