Биринчи лига. “Сокин” ўтган 14-тур статистикаси

10 июнь, 19:02 269

Биринчи лига. “Сокин” ўтган 14-тур статистикаси

Биринчи лига 14-тур ўйинлари 7 июнь куни бўлиб ўтди. Учрашувлардан сўнг турнинг эътиборга молик статистикаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.


•        14-турда жами 9 та ўйин бўлиб ўтди;

•        6 та ўйинда мезбон, 2 та баҳсда меҳмон жамоалар ғалаба қозонди;

•        Фақатгина “Хоразм” хамда “НБУ-Осиё” жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади.


“Орол” (Нукус) – “Янгиер” (Янгиер) – 5:2

“Хоразм” (Урганч) – “НБУ-Осиё” (Тошкент) – 1:1

“Норин” (Ҳаққулобод) – “Ғаллакор” (Ғаллаорол) – 2:0

“Ёзёвон Лочинлари” (Ёзёвон)  - “Зомин” (Зомин) – 2:1

“Нурафшон” (Бухоро) – “Локомотив-БФК” (Тошкент) – 0:1

“Машъал-2” (Муборак) – “Хотира-79” (Уйчи) – 2:1

“Насаф-2”(Қарши) – “Андижон” (Андижон) – 4:1

“Сурхон” (Термиз) – “Истиқлол” (Фарғона) – 1:0

“УзДонгЖу”(Андижон) – “Цементчи” (Қувасой) – 0:4


Дубль, автогол ва пенальтилар

•        9 та ўйинда жами 26 та гол киритилди;

•        Бу ҳар бир баҳсда ўртача 2,8 та гол киритилди демакдир;

•        Мезбон жамоалар киритган голлар сони 16 тани ташкил этади;

•        Қолган 10 та голни меҳмон жамоа вакиллари киритишган;

•        Бу турда энг кўп гол киритган жамоа бу “Орол” бўлди – 5 та;

•        Eнг кўп ўз дарвозасидан тўп  олиб чиққан жамоалар булар “Андижон” хамда “УзДонгЖу”лар бўлди – 4 тадан;

•        “Норин”, “Локомотив-БФК”, “Сурхон” хамда “Цементчи” жамоалари бу турда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишга эришдилар;

•        Учрашувларнинг биринчи бўлимида 11 та гол киритилди;

•        Одатдагидек, аксарият голлар иккинчи бўлимда киритилди – 15 та;

•        14-турнинг энг тезкор голи “Насаф-2” жамоаси футболчиси Бозоров ҳисобига ёзилди. Ушбу футболчи “Андижон”га қарши ўйиннинг 9-дақиқасида бош ҳакам Олим Толибжонов томонидан белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олди;

•        Аксинча, энг сўнгги дақиқаларда киритилган голларга эса “Цементчи” жамоаси футболчиси Раҳматилло Мелибоев муаллифлик қилди. “УзДонгЖу”га қарши баҳснинг ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқасида “Цементчи” футболчиси пенальтини  аниқ амалга ошира олди ва ўйинга якуний “нуқта”ни қўя олди.

•        Бундан ташқари “Насаф-2” футболчиси О. Муродов ҳам 90+3 дақиқада “Андижон” дарвозасини ишғол қилди;

•        Бу турда 3 та футболчи дубль қайд этди. Булар Б. Янгибоев(“Орол”), В. Нуриев(“Норин”) хамда “Машъал-2” футболчиси Ш. Убайдуллаев(“Машъал-2”)лардир. Дарвоқе, Убайдуллаев ўтган турда “Локмотив-БФК”га қарши баҳсда ҳам дубл қайд эта олган эди;

•        14-турда жами 4 та пеналти белгиланди ва уларнинг барчаси аниқ амалга оширилди;


Интизом масаласи

•        9 та ўйинда 27 та сариқ карточка кўрсатилгани бу тур анча “сокин” ўтганидан далолат бермоқда;

•        Шуларнинг 12 таси мезбонларга, қолган 15 таси меҳмонларга кўрсатилган;

•        “Сокин” ўтди дейишимизга яна бир сабаб, бу турда фақатгина “Ғаллакор” футболчиси Мелибоев ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди.Ўтган турда эса ҳакамлар 9 та қизил карточка кўрсатишган эдилар;


Мухлислар

•        14-тур ўйинларини кўриш учун 9 та стадионга жами 6854 нафар мухлис ташриф буюрди;

•        Бу ҳар бир ўйинга ўртача 761 мухлис демакдир;

•        Бу турда энг кўп мухлис “Сурхон” хамда “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги ўйинга ташриф буюришди – 2376 нафар;

•        Аксинча,”Насаф-2” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги  ўйинга энг кам – 73 нафар мухлис ташриф буюрди.


Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“Орол” (Нукус) – “Янгиер” (Янгиер) – 1414 томошабин

“Хоразм” (Урганч) – “НБУ-Осиё” (Тошкент) 1:1 1506 – томошабин

“Норин” (Ҳаққулобод) – “Ғаллакор” (Ғаллаорол) 2:0 721 – томошабин

“Ёзёвон Лочинлари” (Ёзёвон)  - “Зомин” (Зомин) 2:1 – 142 томошабин

“Нурафшон” (Бухоро) – “Локомотив-БФК” (Тошкент) – 86 томошабин

“Машъал-2” (Муборак) – “Хотира-79” (Уйчи) 2:1 – 83 томошабин

“Насаф-2”(Қарши) – “Андижон” (Андижон) 4:1 – 73 томошабин

“Сурхон” (Термиз) – “Истиқлол” (Фарғона) 1:0 – 2376 томошабин

“УзДонгЖу”(Андижон) – “Цементчи” (Қувасой) 0:4 – 453 томошабин.


13-турдан сўнг турнир жадвали


Остонамиздаги учрашувлар

15-тур. 13 июнь (сешанба)

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Насаф-2» (Қарши)

«Янгиер» (Янгиер) – «Сурхон» (Термиз)

«Зомин» (Зомин) – «Орол» (Нукус)

«Ғаллаорол» (Ғаллаорол) – «Хоразм» (Урганч)

«Хотира-79» (Уйчи) – «Норин» (Хаққулобод)

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон)

«Цементчи» (Кувасой) – «Нурафшон» (Бухоро)

«Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Машъал-2» (Муборак)

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.