Биринчи лига. "Сурхон" - "Андижон" ўртасидаги марказий баҳс олдидан қизиқарли фактлар

3 июнь, 12:25 349

Биринчи лига.

Хабарингиз бор, эртага мамлакат Биринчи лигасининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Шу куни турнинг марказий баҳси Термиздаги “Алпомиш” стадионида маҳаллий “Сурхон” ва Андижоннинг “Андижон” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Бўлажак учрашув олдидан эътиборингизга айрим қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

* “Сурхон” ва “Андижон” шу кунгача 24 маротаба тўқнашган келган.

* Устунлик “бургутлар” томонида.

* Андижонликлар ҳисобида 14та ғалаба бор.

* 6та ўйинда термизликларнинг қўли баланд келган.

* Қолган 4та учрашувда томонлар дурангга эришган.

* Ўтказилган 24та ўйинда “Андижон” рақиб дарвозасига 54та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 32та гол ўтказиб юборган.

* Умумий очколар сони “Андижон”да 46, “Сурхон”да 22 эканлигини айтиш даркор.

* “Андижон”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси – 5:0.

* “Сурхон” да эса бу борадаги кўрсаткич, 3:1.