Биринчи лига. "Цементчи"-"Нурафшон" ПРЕВЬЮ

 

Биринчи лига вакили  "Цементчи" эртага 13-июнь сешанба куни Ўзбекистон Биринчилигии 15-тур доирасида Бухоронинг “Нурафшон” жамоасига қарши майдонга тушади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“ Нурафшон” жамоаси узоқ йиллик танафусдан сўнг ўтган мавсумда яна биринчи лига йўлланмасини қўлга киритиб дебют мавсумидаёқ мусобақада жуда яхши иштирок этди. Мураббийлар  “Нурафшон”ни кучлилар сафига олиб чиқишни мақсад қилгандек хам кўринди. Чунки жамоа ўтган мавсумнинг ярмигача  мусобақада 2-поғонани эгаллаб турди. 
Аммо жамоанинг  ушбу мавсумдаги  ишлари у қадар яхши эмас.  Бу холат албатта маблағ билан боғлиқ бўлса керак деб ўйлаймиз. 
Жамоа ушбу мавсумда 14 та учрашувда майдонга тушиб 2 та учрашувда ғалаба қозона олган холос. Қолган 12 та учрашувнларнинг барчасида мағлубият  аламини  тотиб  кўришди. Рақиб дарвозасига 14 та учрашувда 9 та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 29  та тўп олиб чиқишга улгирдилар, тўплар нисбати  -20.  Мусобақа жадвалида эса бор йўғи 6  очко тўплаб энг сўнгги 18-поғонани эгаллаб турибдилар.

“Нурафшон” жамоаси  билан бизнинг “Цементчи” жамоаси шу кунга қадар расмий ўйинларда икки бор тўқнаш келишган. Хар иккала учрашув ўтган мавсумда бўлиб ўтган. 
 Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида жамоамиз  "Цементчи" "Нурафшон"ни  Бухорода яъни ўз уйида  0:2 хисобида мағлубиятга учратиб қайтган  бўлсалар,  иккинчи давранинг сўнггида "Цементчи" Қувасойда йирик 6-1 хисобида ғалаба қозонган. 

Узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўтган мавсумдан яна биринчи лигада иштирок эта бошлаган Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини кўпчиликка яхши маълум бўлган Геннадий Кочнев бошқармоқда. Сўнгги йилларда “Бухоро” клуби раҳбариятида фаолият юритиб келган Кочнев жамоа билан хайрлашгач, “Нурафшон”ни қайта тикланишида ўз ҳиссасини қўшди ва жамоани 2016 йилдан биринчи лигада иштирок этишида унинг муносиб улуши бор эканлигини таъкилаш жоиздир. 

Ушбу мавсумда "Нурафшон" жамоаси қуйидаги футболчиларни ПФЛ рўйхатидан ўтказган:

Дарвозабонлар:
Михаил Спиридонов (11.05.88)
Рустам Раджабов (09.10.97)
Асланбек Ахроров (11.05.98)

Химоячилар:
Илья Ильин (29.09.85)
Толиб Асланов (09.03.85)
Умрилло Рамазанов (18.02.92)
Евгений Кочнев (03.12.92)
Азамат Шарипов (23.05.93)
Ахат Каххаров (16.05.94)
Санжар Хотамов (05.05.95)
Хуршид Хасанов (17.05.96)

Ярим химоячилар:
Ориф Шамситдинов (09.02.90)
Равшан Асланов (04.02.90)
Шахзод Сулейманов (01.01.91)
Азиз Муратов (21.01.94)
СаиджонАшуров (13.03.96)
Дилшод Файзиев (30.10.97)
Савелий Абрамов (29.11.98)
Фузаил Корегдиев (12.06.99)
Курбан Саттаров (26.03.99)
Жобир Наврузов (01.02.2000)

Хужумчилар:
Феруз Бобакулов (17.08.86)
Ботир Джураев (09.08.98)
Джасур Файзуллаев (18.12.98)
Мухаммадсиддик Тимуров (04.08.2000)

Ўзбекистон биринчилиги 8-тур. 
2016 йил 21 апрель.
“Нурафшон” (Бухоро) – “Цементчи” (Қувасой) 0:2
Голлар: Нурлибек Таласбоев (56), Азизбек Маткаримов (87)

Ўзбекистон биринчилиги 29-тур. 
2016 йил 2-октябрь (якшанба).
 “Цементчи” (Қувасой) - “Нурафшон” (Бухоро) 6:1
Хакамлар: А. Рахимов (Андижон), А.Жураханов(Андижон), Х.Уралов (Тошкент вил), С.Рахмонов (Фаргона)
Назоратчи: А.Клепиков
Голлар: Голлар: Д.Исоков (7,9), С.Сотволдиев (22), Р.Мелибоев (25, 50), Б.Нарзуллаев (63), Э.Мамасолиев (88))

“Цементчи”нинг  “Нурафшон” жамоасига қарши навбатдаги учрашуви эртага 13-июнь  сешанба куни бўлиб ўтади. Учрашув  "Цементчи" марказий уйингохида соат 18:00 да бошланади!

Барча ишқибозларни ушбу қизиқарли бахсга таклиф этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!