Биринчи лига: “Цементчи” назорат баҳсида “Норин”га мағлуб бўлди

15 март,2017, 17:41 552

Биринчи лига: “Цементчи” назорат баҳсида “Норин”га мағлуб бўлди

 

Бугун Қувасой шахридаги “Цементчи” марказий стадионида икки принципиал рақиблар, Хаққулобонинг “Норин” хамда Қувасойнинг “Цементчи” жамоалари ўзаро назорат учрашувида майдонга тушдилар. Бу ҳақда "Цементчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, учрашувда хар иккала жамоа мураббийлари деярли барча футболчиларини назоратдан ўтказиб олдилар. Ўртоқлик учрашуви бўлишига қарамай жамоасининг ўйинларини соғиниб қолган кўплаб қувасойлик мухлислар стадионга ташриф буюрдилар. Учрашув кутилганидек кескин курашларга бой тарзда ўтди. Лекин кўп вазиятларда футболчилар мавсумга хали тўлиқ тайер эмаслиги кўриниб қолди. Учрашувнинг иккинчи бўлими 59-дақиқасида мезбонлар майдон марказида хатога йўл қўйдилар ва ёлғиз қолган “Норин” жамоаси хужумчисига тўп келиб тушди. Ушбу вазиятдан хужумчи тезкорлик билан рақиб дарвозаси томон юриш қилди ва “Цементчи” посбони билан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди 0-1. Қолган дақиқаларда хар иккала жамоада яна гол киритиш учун кўплаб вазиятлар яратилди. Аммо бошқа гол киритишнинг имкони бўлмади. Шу тариқа, учрашув хаққулободликларнинг 0-1 хисобидаги устунлиги билан якунланди.

Назорат учрашуви.

“Цементчи” – “Норин” 0:1

“Цементчи” жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 20 март куни Қувасойда “Нефтчи” жамоаси ўринбосарларига қарши ўтказади.

Расмий учрашувини эса 25 март куни марказий “Цементчи” стадионида Ўзбекистон кубоги бахси 1/16 финали учрашувлари доирасида олий лига вакили Тошкентнинг “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.