Биринчи лига. "Цементчи" ўртоқлик учрашувида "Нефтчи"ни мағлуб этди

21 март, 00:43 573

Биринчи лига.


          Бугун жамоамиз “Цементчи” Қувасойда сўнгги назорат учрашувини вилоятимизнинг асосий жамоаси “Нефтчи”га қарши майдонга тушди дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 
 Ушбу учрашув назорат ўйини бўлишига қарамай табиийки мухлислар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Ушбу учрашувни кузатиш учун стадионга 400 дан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Бу кўрсаткич эса баъзи бир Оий лига жамоаларининг марказий учрашувига кирадиган мухлислар сонидан анча кўпроқ. Қолаверса учрашувни бир қатор расмий инсонлар билан биргаликда Андрей Фёдоров, Рустам Абдуллаев ва Шерзод Райимжоновлар хам синчиковлик билан кузатиб бордилар. Учрашув анча муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. “Нефтчи” жамоаси таркибида  Акром Бахриддинов, Бахтиёр Ёқубов, Мухсин Убайдуллаев, Хусниддин Ғофуров, Саиджон Абдужабборов, Фурқат Хасанбоев, Жавохир Расулов, Отабек Исроилов, Мўйдин Мамазулунов каби тажрибали ва иқтидорли футболчилар дастлабки дақиқалардан майдонда харакатландилар. Фарғоналиклар таркибида “Цементчи”нинг собиқ ёш иқтидорли химоячилари Жамшид Қобулов ва Боходир Қодировлар хам майдонга тушганликлари эътиборга молик. Ушбу футболчиларга қарши мураббийларимиз хам анчагина янгиланган ва оптималлашган таркибни тушурдилар.

Учрашув давомида хар иккала жамоа хужумкорлик билан харакатланганлиги боис дарвозалар олдида тез тез хавфли вазиятлар уюштирилиб турилди. Учрашувнинг 65-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси дарвозасига яқинроқ жойда мехмонлар қоида буздилар. Тўп ёнига Рахматилло Мелибоев яқинлашиб келди ва бурчакроқдан жарима зарбасини амалга оширди. Жаримадан узатилган тўпни хужумчи Даврон Исоқов “Нефтчи” дарвозасига жойлаб қўйди ва учрашувда ягона бўлган голни киритиб жамоасини ғалабасини таъминлади. 1:0  Учрашувда бошқа гол киритилмади ва “Цементчи” ўртоқлик назорат учрашувида “Нефтчи” жамоаси устидан кичик хисобда ғалаба қозонди.

20-март. 2017 йил 
“Цементчи” марказий стадиони
“Цементчи” - “Нефтчи”  1:0

      “Цементчи” илк расмий учрашувини 25 март куни Қувасой шахридаги марказий “Цементчи” стадионида Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичи доирасида Олий лига вакили Тошкентнинг “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув соат 14:30 да бошланади.