Биринчи лига: "Цементчи" тайёргарликни бошлади

Барчаларингизни хабарингиз бор, "Цементчи" ўтган икки турда анча жиддий рақибларга нисбатан энг мураккаб учрашувларини ўтказди ва ўзи учун мухим очколарни қўлга киритиб Олий лига масаласини деярли хал қилиб қўйди. Қолган 4 та учрашувда жамоа рақиблардан яна 2 очко ола олса кифоя! Бу вазифани эса футболчилар навбатдаги турнинг ўзидаёқ хал қилиш мақсадидалар. Навбатдаги рақиб эса Қаршининг “Насаф-2” жамоасидир.

"Андижон"га қарши учрашувдан сўнг жамоа аъзоларига икки кунлик дам олиш имконияти берилди. Футболчилар бугун тушликдан сўнг яна ўз қароргохида йиғилдилар ва навбатдаги бахсга таёргарликни бошладилар.

Жамоа машғулот ўташ учун йиғилиб турган вақтида стадионга Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси вакиллари кириб келдилар. Мехмонлар машғулот давомида жамоа аъзоларини тасвирга тушуриб жамоа хақида махсус кўрсатув таёрлаш мақсадида ташриф буюришганлигини билдиришди. "Цементчи"нинг навбатдаги турга таёргарлик машғулотлари ана шундай тасвирга олиш жараёни билан бошланди. Телевидения вакиллари машғулотлар сўнггида мураббий ва футболчилардан интервью хам олдилар.

"Цементчи"нинг  навбатдаги учрашувни 21 октябрь шанба куни марказий “Цементчи” ўйингохида Қаршининг “Насаф-2” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув соат 15:00 да бошланади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!