Биринчи лига: “Цементчи”нинг навбатдаги рақиби “Истиқлол” ҳақида маълумотлар

19 апрель, 17:20 308

Биринчи лига: “Цементчи”нинг навбатдаги рақиби “Истиқлол” ҳақида маълумотлар

 

Вилоят дербисида “Цементчи” “Истиқлол”ни қабул қилади.

Ўзбекистон биринчилиги 5-тур доирасида бир қатор дербиларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шу жумладан Фарғонада хам.

23 апрель куни “Цементчи”  Қувасойда вилоятнинг яна бир вакили ушбу мавсумдан биринчи лига мусобақаларида иштирок этишни бошлаган дебютант “Истиқлол” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан клуб матбуот хизмати мазкур рақиб ҳақида маълумотларни тақдим этди.

Демак, Фарғона туманининг “Истиқлол” жамоаси хақида.

“Истиқлол” 2016 йилда ташкил топган. Биринчи лига мусобақаларида эса ушбу мавсумдан илк маротаба иштирок этмоқда. Жамоага Фарғонанинг энг йирик ташкилотларидан саналган “ҚУВАСОЙТАЪМИРҚУРИЛИШ” корхонаси хомийлик қилмоқда. Бу эса янги жамоада молиявий томондан хеч қандай муаммо йўқлигидан далолат беради. Бундан ташқари жамоа барча уй учрашувларини Фарғона шахрининг марказидаги янги қуриб битказилган энг замонавий жахон талабларига мос этиб  қурилган янги марказий “Истиқлол” ўйингохида ўтказмоқда. Натижа хам шунга яраша бўлмоқда.

Жамоа ўтган турлар давомида 4 та учрашувда иштирок этиб 2 та ғалаба, 2 та дурранг натижаларни қайд этиб рақиблар дарвозасига 5 та тўп киритдилар. Ўз дарвозаларидан эса 2 та тўп олиб чиқишди. Хозирда жамоа 8 очко тўплаб  мусобақа жадвалида 4-ўрнини эгаллаб турибдилар.  

Ўтказиган учрашувлари :                   

1-тур Зомин – Истиқлол 0:0                            

2-тур Ғаллакор - Барс – Истиқлол 0:1

3-тур Истиқлол - Хотира-79 1:1

4-тур Истиқлол - Локоматив БФК 3:2      

“Истиқлол” билан “Цементчи” жамоаси фақат бир марта назорат учрашувидагина рўбарў келган. Ўшанда қувасойликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

15 июль. 2016 йил

Назорат учрашуви

“Цементчи” – “Истиқлол”  2-1

Жамоада хозирча киритилган тўпларга:  Жамшид Хошимов  2 та,  Хондамир Юлдашев  1 та, Рустам Абдухамитов  1 та, Шокиров Хошим 1 та голга муаллифлик қилишмоқда.

Жамоага хозирда : Наил Губанов бош мураббийлик қилмоқда.