Биринчи лига. "Хоразм" жамоасига янги бош мураббий тайинланди

«Хоразм»да яна бош мураббий ўзгарди. Ўтган мавсум Михаил Ким, Умид Тожимов ва Олег Тюлькин каби мураббийлар ишлаганди. Эндиликда улар ўз вазифасидан озод этилган. Эндиликда бош мураббий сифатида Александр Ежов фаолият юритади.

Дарвоқе, асли хоразмлик бўлган ушбу собиқ футболчи охирги йилларда Тошкентда истиқомат қилиб келаётганди ва  «Олмалиқ» клуби қошида мураббий сифатида ишлаб келаётганди. 

«Хоразм» ҳозирча асосан маҳаллий футболчилар ҳисобига ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда. Машғулотларни ёрдамчи мураббий Ғайрат Шихов олиб бораётганини айтиш лозим.

Ежов 3 мартдан расман ишга киришади. Шу куни жамоа Тошкентда йиғилади. Пойтахтдаги йиғин чоғида табиийки селекция ишлари ҳам олиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!