Биринчи лига. "Хотира-79" таркиби кучайтирилди

Биринчи лига жамоалари иккинчи давра олдидан ўз таркибларини кучайтиришга қаттиқ бел боғладилар.
Яқинда Наманганнинг "Хотира-79" жамоасида иш бошлаган Рустам Дўрмонов енг шимариб ишга киришди. Жамоани кучайтириш мақсадида "Нефтчи" ёшлар жамоасидан Анвар Аминжонов, "Истиқлол"дан Хондамир Юлдашев ва Алишер Пахритдинов, "Норин"дан Сарвар Сафаров, Рустам Аъзамов, Шукур Жумабоевлар, "Қўқон-1912" ёшлар жамоасидан Шахзод Маъмиржоновлар таклиф этилдилар. Бу билан жамоа ўз олдига юқори ўринларни эгаллашни мақсад қилганлигини билиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Хотира-79" жамоаси бугун ўз уйида Нукуснинг "Орол" жамоасини қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!