Биринчи лига. “Хотира-79” тайёргарликни бошлади

Биринчи лига жамоалари секин-аста янги мавсумга тайёргарликни бошлашмоқда.

Наманганнинг “Хотира-79” жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишган. Жамоа 22-январьдан бошлаб ўз қароргоҳида машғулотларни бошлашган. Машғулотлар асосан бир маҳал олиб борилмоқда.

Жамоа бош мураббийи Меҳмон Солихўжаев  билан боғланганимизда, жамоа ўзагини шакллантириш мақсадида жуда кўплаб ўйинчиларни синовдан ўтказаётганлигини таъкидлади. Машғулотларда асосан маҳаллий ёшлар қатнашишмоқда.

Йиғин давомида жамоа бир қанча ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. “Навбаҳор” ёшларига қарши кечган учрашувда 5:2 , “Ёзёвон Лочинлари”га қарши учрашувда 2:1 ҳисобида ғалабага эришилган.

“Хотира-79” жамоаси бу йил ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган клублардан бирига айланмоқда. Таркиб ҳам шунга монанд тарзда кучайтирилиши бор гап. Жамоа бу йил кучли олтиликка киришни мақсад қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!