Битта Оқгул қолди

 

Андижонда теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган теннисчилардан фақат Оқгул Омонмуродова иштирокини давом эттирмоқда.

Тажрибали спортчимиз иккинчи давра баҳсида украиналик Валерия Страховага қарши кортга чиқди ва икки ярим соат давом этган кескин ва муросасиз беллашувда рақибаси устидан 6:4, 4:6, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Оқгул Омонмуродова ва Валерия Страхова жуфтлик мусобақаларида бирга ўйнамоқда. Бу дуэт чорак финалда ўзбекистонлик Арина Фольц ва туркиялик Мелис Сезер ўстидан 7:6, 6:2 ҳисобида устун келди.

Жуфтликлар ўртаисдаги беллашувларда Комола Умарова ҳамда Полина Меренкова биринчи рақамда сараланган теннисчилар - Нигина Абдураимова ва россиялик Ксения Первакни 6:4, 5:7, 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!