Битта гол урган футболчи "Бавария"ни беш йиллик шартномага кўндирди

 

Бундеслигида "Хоффенхайм" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Никлас Зюленинг омади чопди. Германия футболи гранди "Бавария" раҳбарияти назарига тушган футболчи музокараларни якунлаш арафасида турибди ва тез орада Мюнхенга кўчиб ўтади.

21 ёшли Зюле "Бавария" раҳбарияти билан беш йиллик шартнома тузишга келишиб олди. Буни мюнхенликлар президенти Ули Хённес ҳам тасдиқлади.

Германия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган иқтидорли ҳимоячи жорий мавсумда Бундеслигада 15 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига битта гол урган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!