Блан АҚШ термасини бошқаришни истамади

Франция терма жамоаси ҳамда ПСЖ клуби собиқ бош мураббийи Лоран Блан АҚШ футбол федерациясидан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

“Менга таклиф билан чиқишди, аммо, мен терма жамоаларда ишлашни истамайман. Бу жудаям қийин, айниқса, сиз ушбу мамлакатда яшамаган бўлсангиз. Шунинг учун ҳам мен ушбу таклифни рад этдим”, - дейди Блан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!