Блаттер: Нега ҳамма солиқ борасида футболчиларга ёпишади? Ҳеч ким Федерердан шубҳа қилмайди

22 июнь,2017, 11:26 549

Блаттер: Нега ҳамма солиқ борасида футболчиларга ёпишади? Ҳеч ким Федерердан шубҳа қилмайди

ФИФА собиқ президенти Йозефф Блаттер Криштиану Роналду билан боғлиқ бўлган солиқ масаласидаги кўнгилсизликларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Нимага бунақа шубҳа фақат футболчиларга нисбатан бўлмоқда? Ҳеч ким Федерердан шубҳа қилмайди. У ҳам “пул машинаси”. Мен аминманки, чунки, у барчасини тўғри йўлга қўя олган”, – деб айтиб ўтди собиқ футбол амалдори.

Қайд этиш жоиз, Блаттернинг ўзи коруппсияда айбланиб, бутун умрга футболдан четлатилган эди.