Боатенг 2020 йилга қадар испан клубида тўп сурадиган бўлди

18 май,2017, 19:20 221

Боатенг 2020 йилга қадар испан клубида тўп сурадиган бўлди

Мавсумни Испаниянинг "Лас-Пальмас" клубида ўтказаётган Кевин-Принс Боатенг жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра ганалик футболчи 2020 йилга қадар "Лас-Пальмас"да қоладиган бўлди.

Маълмуот учун, 30 ёшли футболчи жорий мавсум Испания Ла лигасининг 28та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.