Боб Арум: Мейвезер Макгрегорни нокаутга учратади

Промоутер Боб Арум боксчи Флойд Мейвезернинг ирландиялик аралаш яккакураш жанглар  устаси Конор Макгрегорни нокаутга учратишига шубҳа қилмаётир.

Унинг сўзларига кўра, америкалик спортчи бу жангда бор имкониятини ишга солади. Эслатиб ўтамиз, бокс қоидаларига кўра ўтказиладиган жанг 26 август куни Лас-Вегасда ташкил этилади.

– Мейвезер ҳимоядан ҳаракат қилади. У имконият яратиш учун бир қанча зарбаларни ўтказади, аммо у нималарга қодирлигини исботлай олади. Мейвезер Макгрегорни нокаутга учратади, – дейди Арум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!