Бобиржон Амонов: Мураббийлар кўрсатмаларини бехато бажарсак, ижобий натижани қўлга киритамиз

12 май, 09:00 305

Бобиржон Амонов: Мураббийлар кўрсатмаларини бехато бажарсак, ижобий натижани қўлга киритамиз

 

Бугун, 12 мйа куни “Бухоро” олий лигадаги навбатдаги учрашувини сафарда ўтказади. 10-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” – “Бухоро” учрашуви олдидан бухороликлар ҳимоячиси Бобиржон Амонов бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Бугун бўлиб ўтадиган ўйин хар иккала жамоа учун ҳам осон кечмаслиги аниқ. Гарчи “Пахтакор” бу мавсум кўнгилдагидек ўйин намоиш этмаётган бўлса-да, ушбу жамоа таркибида кўплаб миллий терма жамоа футболчилари жамланишганини унутмаслик лозим.

Тошкентда “Пахтакор” ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатадиган жамоа саналади. Нима бўлган тақдирда биз ўз кучимизга ишонамиз. Агар мураббийлар кўрсатмаларини бехато бажара олсак, ўйлайман-ки ижобий натижани қўлга киритса бўлади.

Энг асосийси узоқ йўл босиб келадиган бухоролик мухлислар ва умуман стадионга ташриф буюрадиган мухлислар олдида чиройли футбол намоиш этишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз” – деди Амонов.