Бобур Қосимов: Иккинчи давра янада қизғин бошланди

13 август, 16:38 238

Бобур Қосимов: Иккинчи давра янада қизғин бошланди

 

Хабарингиз бор, кеча олий лига 17-тур ўйинлари якунланди. Кун доирасидан "Металлург" - "Машъал" учрашуви ҳам ўрин олган. Ушбу беллашувда муборакликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндаги ягона голга Бобур Қосимов муаллифлик қилди. Баҳсдан сўнг мазкур ўйинчи учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.   

- Нима ҳам дердим, иккинчи даврани барча жамоалар жуда қизғин бошлашди. Жумладан «Машъал» ҳам. Икки турни сафарда ўтказдик. Жуда қийин баҳсларда тўрт очко жамғардик ва яна бир бор муҳлисларимизни қувонтирдик. Барча дўстларимни ва жамоадошларимни ғалаба билан чин юракдан табриклайман. Қолган учрашувларда ҳам ғалаба қозониб бизга билдирилган ишончларни оқлаймиз, - дейди Қосимов.