Бодибилдингчиларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди

26 август, 18:24 202

Ўхшаш хабарлар

Бодибилдингчиларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди

Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида боди-билдинг ва фитнесс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам қатнашишди.

Хусусан, вакилларимиздан Гулжаҳон Турдиқулова  модель-фитнесс йўналишида олтин медални қўга киритган бўлса, атлет-физик йўнатишида Елена Нураева, бодибилдинг йўналишида +100 кг вазн тоифасида Михаил Волинкин, эркаклар ўртасидаги атлет-физик йўналишида Дилшод Ниязовлар кумуш медални қўлга киритишди.

Шунингдек, фахрий спортчилар ўртасида бодибилдинг йўналишида иштирок этган Павел Умурзаков 4 ўринни банд этган бўлса, ушбу йўналишда ёшлар ўртасидаги баҳсда Владимир Волинкин 5 ўринни вўлга киритди.