"Бока Хуниорс" футболчиси "Ювентус" таъқибидан қочолмади

25 март, 14:05 336

 

 

"Бока Хуниорс" футболчиси Родриго Бентанкурни бир неча ойдан бери "овляётган" "Ювентус" ниҳоят ўз мақсадига етишди. Аргентиналик футболчи Турин клуби хўжайинлари таъқибидан қочиб қутилолмаслигини тан олди ва "Ювентус"га келишга розилигини билдирди.

- "Ювентус" масаласи ҳал бўлди, - деди Родриго Бентанкур. - Бунга Туринга тиббий кўрикдан ўтиш учун борганимда амин бўласизлар. Ҳозир эса "Бока хуниорс" билан чемпионлик ҳақида ўйлашим керак. Бу клубни соврин билан тарк этмоқчиман.

"Ювентус" бу футболчи учун 9,5 миллион евро тўлайди ва икки миллион миқдорида бонус ажратади. Бундан ташқари, туринликлар келажакда Родригони бошқа клубга траснфер қилса, пулнинг 50 фоизини "Бока Хуниорс" ҳисобига ўтказиб беради.

SPORTS.uz