Бокс. Исроил Мадримов (75 кг) олтин медаль билан тақдирланди

"Ўзбекистон” спорт мажмуасига йиғилган бокс ихлосмандлари Бокс бўйича Осиё чемпионатининг 75 кг вазн тоифасида совринли ўринларни қўлга киритган боксчиларни тақдирлаш маросимини гувоҳи бўлишди.

Ушбу вазн тоифасида ўзининг қойилмақом зарбалари билан ҳар бир рақибини қийин аҳволга солиб қўя олган Исроил Абдураимов финал жангида ҳам мардонавор тарзда жанг қилиб олтин медальни қўлга киритди.

Бокс бўйича Осиё чемпионати | 75 кг вазн тоифаси

Олтин медаль соҳиби – Исроил Мадримов (Ўзбекистон)

Кумуш медаль соҳиби – Донг Юн Ли (Жанубий Корея)

Бронза медаль соҳиби – Кришан Викас (Ҳиндистон)

Бронза медаль соҳиби – Абилхан Аманкул (Қозоғистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!