1088 0

Ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев Бокс бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз ҳисобига дастлабки олтин медальни қўшиб қўйди.

Бироз аввал якунига етган 56 кг боксчилар ўртасида жангда Муроджон Аҳмадалиев хитойлик Жявей Жангни очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди ва олтин медальларга сазозвор бўлди.

Бокс бўйича Осиё чемпионати | 56 кг вазн тоифаси

Олтин медаль соҳиби – Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон)

Кумуш медаль соҳиби – Жявей Жанг (Хитой)

Бронза медаль соҳиби – Йон Хун Хан (Жанубий Корея)

Бронза медаль соҳиби – Каират Ералиев (Қозоғистон)

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98