Бокс: Остонада кутилмаган натижалар қайд этилмоқда

 

Остона шаҳридаги бокс бўйича Қозоғистон президенти кубоги учун V халқаро турнирда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия, Филиппин, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон ва Эрондан келган боксчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари бу мусобақага истеъдодли ёш боксчиларни жалб этди.

Қозоғистондаги турнирнинг дастлабки учрашувларида вазни 91 килограммдан ортиқ боксчилар баҳсида қатнашаётган ҳамюртимиз Рустам Исмоилов мезбонлар вакили Нуржан Бекзатовни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги даврага йўлланма олди.

60 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда Сулаймон Латипов қозоғистонлик боксчи Рустам Рустамовни катта устунлик билан енгди.

Афсуски, дастлабки босқичда боксчиларимизнинг аксарияти мезбонлар вакилларига имкониятни бой берди. Хусусан, Нодиржон Мирзаҳмедов, Абдулҳай Шораҳматов, Улуғбек Комилов, Маҳмуд Ғоипов, Мирзобек Ҳасанов мусобақадаги иштирокини эрта якунлади.

Қизлар мусобақасида Турсуной Раҳимова, Ёдгорой Мирзаева ҳамда Нафиса Асқарова ҳам мағлубиятини тан олди.

Яна уч нафар боксчимиз - Аброржон Қодиров, Бобо-Усмон Ботуров ва Козим Мардонов баҳсларга энди қўшилмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!