Бокс бўйича Нукусдаги мусобақада ғолиб ўсмирлар аниқланди

  • 16 ноябрь, 2016, 18:24
  • 0
  • Бокс

Нукус шаҳрида бокс бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кубоги беллашувлари бўлиб ўтди. 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида баҳсларда 70 нафар боксчилар ғолиблик учун рингга кўтарилдилар. Ғолиб ва совриндорлар 11 вазн тоифасида беллашдилар.

Мусобақа якунларига кўра  Султонбек Тилепбоев, Илҳом Жумабоев, Оғабек Давлатбоев, Расул Тураниёзов, Ғанибой Йўлдошев, Давлатмурод Тожиддинов, Нурфайёз Карлибоев, Оналбой Қурбонниёзов, Ислом Нурниёзов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!