Бокс бўйича ёшлар терма жамоамиз ЖЧ-2016га жўнаб кетишди

  • 14 ноябрь, 2016, 10:20
  • 0
  • Бокс

17-26 ноябрь кунлари Санкт-Петербургда (Россия) бокс бўйича V ёшлар жаҳон чемпионати (AIBA Youth World Boxing Championships) бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Дунёнинг 75 давлатидан 417 нафар ёш чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун рингга кўтарилади.

Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон термаси тўлиқ таркибда иштирок этади: Нуржан Сериков (49 кг), Отабек Холматов (52 кг), Шунқор Абдурасулов (56 кг), Билолбек Мирзараҳимов (60 кг), Абу Нуранов (64 кг), Улуғбек Собиров (69 кг), Шохрузбек Рустамов (75 кг), Санжар Турсунов (81 кг), Шохруз Раҳимов (91 кг), Абдулла Худорганов (+91 кг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!