Бокс бўйича Осиё чемпионати. Иккинчи куннинг дастлабки баҳслари якунланди

1 май,2017, 18:43 1318

Бокс бўйича Осиё чемпионати. Иккинчи куннинг дастлабки баҳслари якунланди

Кеча старт олган Бокс бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кун дастлабки жанглари ўз якунига етди.

Учта вазн тоифасида иштирок этган 40 нафар боксчи чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришди.

Хусусан, 64 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров Ҳиндистон вакили Ашишга қарши жанг олиб борди.

Муроджон Аҳмадалиев рақибини техник нокаутга учратди

Уч раунд давом этган баҳсда Иқболжон Холдоров тўлиқ устунлик билан рақибини мағлуб этди.

Шунингдек, 49 килограммгача бўлган вазнда рингга чиққан ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов чемпионатдаги юришини ғалаба билан бошлади.

Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль томон илк қадамни ташлади 

Уч раунд давом этган баҳсда терма жамоамиз вакили Шри Ланкадан ташриф буюрган Тиванка Паллеҳани мутлоқ устунлик билан мағлуб этди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Қуйида Бокс бўйича Осиё чемпионати иккинчи куннинг дастлабки баҳслари натижалари қайд этилган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.