Бокс бўйича Осиё чемпионати якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади

3 май,2017, 15:27 1031

Бокс бўйича Осиё чемпионати якунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати ўзининг энг қизғин палласига яқинлашмоқда. «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилаётган ушбу чемпионатнинг финал жанглари 6-7 май кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Бокс Федерациясининг SPORTS.uz Ахборот Порталига хабар беришича, чемпионатнинг якуний финал жангларидан аввал яъни 7 май куни соат 12:00 да “Интерконтинентал” меҳмонхонасида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Анжуманда Халқаро бокс уюшмаси президенти доктор Ву Чинг-Куо, Осиё бокс конфедерацияси президенти Серик Конакбаев ҳамда Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти Шерзод Ташматов иштирок этадилар.