Бокс бўйича жаҳон чемпионати қаҳрамонлари тақдирланди

18 октябрь,2017, 11:37 3718

Бокс бўйича жаҳон чемпионати қаҳрамонлари тақдирланди

 


Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатида битта олтин, учта кумуш ва иккита бронза медаль жамғариб, илк маротаба умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Барчамизга маълумки, йилнинг энг нуфузли мусобақасида Шаҳрам Ғиёсов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. 69 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган ҳамюртимиз AIBAнинг “Тwitter” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, дунёнинг энг яхши боксчи, деб тан олингани ҳам унинг маҳоратига берилган юксак баҳодир.
Жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов, Жасур Латипов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Бектемир Мелиқўзиев ва Санжар Турсунов бронза медалга сазовор бўлган эди.
Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз хизматларига яраша муносиб тақдирланди.
SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.