Бокс бўйича терма жамоамиз Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади

  • 7 август, 2017, 18:49
  • 0
  • Бокс

Филиппинда бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Ҳал қилувчи беллашувларда олти нафар боксчимиз иштирок этиб, уч нафари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Финал жанглари натижалари билан танишинг:

52кг:
Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Бибарс Жекшен (Қозоғистон) - 1:4

54кг:
Раҳматулло Тошпўлатов - Аитжан Аширхан (Қозоғистон) - 0:5

57кг:
Жавлонбек Юлдашев - Сеон Гун Гох (Жанубий Корея) - 5:0

63кг:
Нурислом Исмоилов - Умар Куванчбек Ули (Қирғисистон) - 4:1

66кг:
Асадбек Жуманиёзов - Сора Танака (Япония) - 0:5

+80кг:
Шоҳруҳ Алматов - Сатендер Сингҳ (Ҳиндистон) - 3:2

Шунингдек, ярим финал жангларидан сўнг Муҳаммадмусо Абдурахманов (46 кг), Руслан Абдуллаев (48 кг), Шерзод Қодирбоев (60 кг) ва  Камронбек Рахмонов (80 кг) бронза медаллари билан тақдирланишди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медал билан Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Маълумот учун: Мусобақада қитъамизнинг 18 та мамлакатидан 138 нафар ёш чарм қўлқоп усталари қатнашди. Боксчилар 13 та вазн тоифасида ўтказилди. Қувонарлиси, қитъа чемпионатида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Ҳиндистон терма жамоалари тўлиқ таркиб билан иштирок этишди. Терма жамоамиз таркибида 13 нафар боксчидан ўнтаси якунда совринли ўринларга сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!