Боксчи қизлар Бухорода куч синашади

Бухоро шаҳрида бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида "Наврўз" халқаро турнири бошланмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан ташқил этилган ушбу мусобақа мамлакатда спортнинг бокс турини янада оммалаштириш, халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва спортчиларнинг тажрибасини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

15-20 март кунлари ўтказиладиган турнирда мамлакатимиз боксчи қизлари билан бир қаторда хориждан келган спортчилар ўнта вазн тоифасида ғолиблик учун рингга чиқади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!