Боксчи қизларимиз Осиё чемпионатига боради
2017 йилнинг 2–8 ноябрь кунлари Вьетнамда бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилинади.
Қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 9 вазн тоифасида рингга кўтарилади. Мазкур чемпионат боксчи қизларимизнинг тажрибаларини янада ошириб, бунданда нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишлари учун хизмат қилади.
Мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг:
- Турсунбоева Фотима 48 кг
- Раҳимова Турсуной 51 кг
- Хошимова Фарангиз 54 кг
- Мирзаева Ёдгорой 57 кг
- Райхона Қодирова 60 кг
- Мейлиева Мафтуна 64 кг
- Мирзаева Гавҳар 69 кг
- Мейлиева Эъзоза 81 кг
- Исматова Гўзал +81 кг


Изоҳлар (0)