Боксчиларимиз Актаудаги халқаро турнирда 4 та олтин медални қўлга киритишди (фото)

  • 7 октябрь, 2017, 17:14
  • 0
  • Бокс

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича халқаро турнир ўз якунига етди. Мазкур мусобақанинг ярим финалига 9 нафар боксчимиз етиб келган эди. Кеча ўткзилган ярим финал тўқнашувларидан сўнг олти нафар чарм қўлқоп усталаримиз олтин медаллар учун кураш олиб боришди.

Унга кўра, Мироншоҳ Иброҳимов (49 кг), Муроджон Ахмадалиев (60 кг) ва Санжар Турсунов (91 кг) бронза медаллари билан тақдирланган бўлса, Отабек Холматов (56 кг) ҳамда Мадияр Саидраҳимов (81 кг) кумуш медалларига эга чиқишди.

Ҳал қилувчи беллашувда ҳам рақибларидан ўз устунлигини намойиш қилган Элнур Абдураимов (64 кг), Маҳмуд Гаипов (69 кг), Исроил Мадримов (75) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!