Боксчиларимиз Осиё чемпионатида 5 та олтин медални қўлга киритди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган ёшлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатида жами тўққиз нафар боксчимиз ярим финал жангларида иштирок этиб, шулардан 8 нафари ҳал қилувчи беллашувларга етиб келди.

Ўтказилган финал жангларидан сўнг боксчиларимизнинг беш нафари рақибларини мағлуб этиб, терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни қўшиб қўйди.

Шундай қилиб, жами 5 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медалани қўлга киритган бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

49 кг:
Самандар Холмуродов (Ўзбекистон) - Сачин (Ҳиндистон) – 5 : 0

52 кг:
Абдумалик Халаков (Ўзбекистон) – Накагаки Рютаро (Япония) – 1 : 4

64 кг:
Билолбек Мирзараҳимов (Ўзбекистон) - Саматали Тўлтаев (Қозоғистон) - 1:4

69 кг:
Фаррух Илҳомов – Есунгнеон Пирапат (Таиланд) - 4:1

75 кг:
Ражаббой Атаназаров (Ўзбектистон) – Жи Сао (Хитой)  - 4 : 1

81 кг:
Темур Эргашев (Ўзбекистон) – Ҳасан Ниа Ризо (Эрон) – 2 : 3

91 кг:
Профсор Роримша (Ўзбекистон) – Данила Семенов (Қозоғистон) – 4 :1

+91 кг:
Лазизбек Муллажонов (Ўзбекистон) – Нурдавлет Уланули (Қозоғистон) -  5 : 0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!