Боксчиларимиз Осиё чемпионатида тенгсиз эканликларини исботлашди (Рейтинг)

7 май,2017, 23:50 2809

Боксчиларимиз Осиё чемпионатида тенгсиз эканликларини исботлашди (Рейтинг)

Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 30 апрелдан старт олган Бокс бўйича Осиё чемпионати бугун ўз ниҳоясига етди. Терма жамоамиз билан биргаликда 27 мамлакатдан ташриф буюрган 169 нафар боксчи иштирок этган қитъа биринчилигида ўзбек боксчилари яққол пешқадамлик қилишди.

Тўлиқ таркиб билан қатнашган Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси чемпионат якунида 9 та олтин медални қўлга киритди. Қўшни мамлакатдан ташриф буюрган қозоғистонлик боксчилар эса 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди. Кучли учликни икки мамлакат вакиллари якунлаб беришган. Ҳиндистон ҳамда Мўғулистондан ташриф буюрган чарм қўлқоп усталари иккитадан кумуш, иккитадан бронза медаллари билан тақдирланди.

Бокс бўйича Осиё чемпионати | Медалларнинг сифати бўйича иштирокчи мамлакатлар рейтинги

Ўрни

Терма жамоа

Олтин

Кумуш

Бронза

Жами

1

Ўзбекистон

9

   

9

2

Қозоғистон

1

3

4

8

3

Ҳиндистон

 

2

2

4

3

Мўғулистон

 

2

2

4

5

Жанубий Корея

 

2

1

3

6

Хитой

 

1

2

3

7

Филиппин

   

2

2

7

Сурия

   

2

2

9

Эрон

   

1

1

9

Иордания

   

1

1

9

Қирғизистон

   

1

1

9

Тожикистон

   

1

1

9

Туркманистон

   

1

1

 

Жами

10

10

20

40