Боксчиларимиз эртага юртимизга қайтиб келади

  • 28 апрель, 2018, 07:00
  • 0
  • Бокс

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 олтин, 4 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан хабар беришларича, терма жамоамиз аъзолари 29 апрель куни кечки соат 11:00да юртимизга қайтиб келишади. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида спортчиларимиздан Жаҳонгир Раҳмонов (69 кг), Наво Тамазов (75 кг) ва Маҳлиё Раҳимова (60 кг) бронза медалларни қўлга киритган бўлса, Самандар Холмуродов (52 кг), Темур Мержанов (81 кг), Жавоҳир Тоғаймуродов (-91 кг) ва Жамшидбек Маҳмадалиев (-91 кг) кумуш медалга сазовор бўлди.

Терма жамоамизга ягона олтин медални Абдумалик Халоков 56 кг вазн тоифасида келтирди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!