Боксчиларимиз олтин медалсиз қолди

 

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида бокс бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўнга яқин давлатдан келган боксчилар ғолиблик учун куч синашди.

Турнирда халқаро миқёсдаги мусобақаларда маҳорат кўрсатган чарм қўлқоп усталарининг борлиги беллашувларни кескин ва муросасиз ўтишига хизмат қилди.

Халқаро турнирда иштирок этган боксчиларимиздан Фозил Абдумуродов, Сардор Музаффаров, Фазлиддин Мелибоев ва Козим Мардонов финалгача бўлган беллашувларнинг барчасида зафар қучди. Бироқ, уларнинг бари мусобақа якунида кумуш медаль билан кифояланди.

Ярим финалгача етиб келган Абдулла Қўчқоров ва Алишер Ҳабибуллаев бронза медал билан тақдирланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!